| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
– „Аллоҳ мўминларнинг дўстидир. Уларни қоронғу зулматлардан ёруғлик — нурга чиқаради. Кофирларнинг дўстлари эса шайтонлардир. Улар кофирларни ёруғлик-нурдан қоронғу-зулматларга чиқарадилар“. [2:257]
وَلَـكِنِ اخْتَلَفُواْ فَمِنْهُم مَّنْ آمَنَ وَمِنْهُم مَّن كَفَرَ
– „Аммо улар ихтилоф қилдилар. Бас, уларнинг орасида мўминлар ҳам бор, кофирлар ҳам“. [2:253]
يَوْمَ تَبْيَضُّ وُجُوهٌ وَتَسْوَدُّ وُجُوهٌ فَأَمَّا الَّذِينَ اسْوَدَّتْ وُجُوهُهُمْ أَكْفَرْتُم بَعْدَ إِيمَانِكُمْ فَذُوقُواْ الْعَذَابَ بِمَا كُنْتُمْ تَكْفُرُونَ
– „(Қиёмат) кунида (мўминларнинг) юзлари оқ бўлур, (кофирларнинг) юзлари қора бўлур. Энди юзлари қора бўлган кимсаларга: «Имон келтиргандан кейин яна диндан чиқдингизми? Бас, кофир бўлганингиз касофатига мана бу азобни тотиб кўрингиз», дейилур“. [3:106]
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ إِذَا لَقِيتُمُ الَّذِينَ كَفَرُواْ زَحْفاً فَلاَ تُوَلُّوهُمُ الأَدْبَارَ
– „Эй мўминлар, кофирларнинг ҳужумига дуч келганингизда уларга орқа ўгирманглар (яъни қочманглар)“. [8:15]
وَمَن يَتَبَدَّلِ الْكُفْرَ بِالإِيمَانِ فَقَدْ ضَلَّ سَوَاء السَّبِيلِ
– „Ким имонга куфрни алмаштирса, албатта тўғри йўлдан адашади“. [2:108]
Бу маънодаги оятлар яна кўп.
Айтиб ўтганларимиз имон хусусидаги, унинг қатъий тасдиққа алоқадорлиги хусусидаги гаплар.
Энди шаръий аҳкомлар ва уларнинг бажаришга алоқадорлиги устида тўхталамиз. Бу аҳкомлар намозни адо этиш каби ижобий маънода бўладими, ўғирликдан тийилиш каби салбий маънода бўладими, фарқи йўқ. (бу ердаги салбий ва ижобий сўзлари ўзбек тилидаги яхши ва ёмон маъносидаги сўзлар эмас. Улар усул фанининг терминлари бўлиб, ижоб бир ишни бажариш, салб эса бир ишдан тийилиш маъноларини англатади).
Шаръий ҳукмнинг зидди имоннинг (ақиданинг) зиддидан фарқ қилади. Имонсизлик кофирликдир. Амалсизлик эса фосиқлик ва осийликдир. Амалсизлик кофирлик бўлмайди. Фақат шу амални бажаришни эмас, борлигини, шаръийлигини инкор этишгина 32
(32) Худди Абу р.а. замонида закот беришдан бош тортганлар ҳам кофир бўлишди. Чунки улар закотни инкор қилишиб, уни ўзларининг устларидаги таклифлар жумласидан чиқаришни талаб қилишди. Шу сабабли уларни муртад деб эътибор қилиниб, уларга қарши жанг қилинди. Шунингдек иблис (Аллоҳнинг унга лаънати бўлсин) ҳам Аллоҳнинг буйруғини тўғрилигини инкор қилганлиги учун кофир бўлди. Иблис (Аллоҳнинг унга лаънати бўлсин)нинг фикрича Одам унга сажда қилиши тўғрироқ бўларди. Чунки у ўтдан яратилган, Одам эса лойдан яратилган эди.
(&قَالَ مَا مَنَعَكَ أَلاَّ تَسْجُدَ إِذْ أَمَرْتُكَ قَالَ أَنَاْ خَيْرٌ مِّنْهُ خَلَقْتَنِي مِن نَّارٍ وَخَلَقْتَهُ مِن طِينٍ (Аллоҳ) деди: «Сенга буюрган пайтимда нима сени сажда қилишдан тўсди?». «Мен ундан (Одамдан) яхшироқман. Мени оловдан яратгансан. Уни эса лойдан яраратдинг», деди у). [7:12]
52-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204
|